Япон биологлари чойнинг коронавирусга қарши курашиш хусусиятини аниқлади

Япон биологлари чойнинг коронавирусга қарши курашиш хусусиятини аниқлади. Бу ҳақда «Экономика сегодня» хабар берди.

Маълум қилинишича, биологлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, чой барглари таркибидаги учувчан бирикмалар SARS-CoV-2 зарраларини зарарсизлантириш хусусиятига эга. Чунки чой таркибидаги катехинлар ва бошқа моддалар коронавирус зарраларининг фаоллигини сусайтириши, уларни зарарсизлантириши ёки соғлом ҳужайраларга кириб бориш жараёнини секинлаштириши мумкин. Бундай хусусиятларга қора чой ҳам, кўк чой ҳам бирдек эга.

Таъкидланишича, чойнинг учувчан моддалари инсон танасида қандай ҳаракат қилиши ҳозирча номаълум. Бунинг устига, тадқиқот чой компаниялари томонидан молиялаштирилган бўлиб, бу унинг натижаларига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Россия саноат ва савдо вазири «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонга олиб келгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон учинчи босқич синовларида ижобий натижа кўрсатган вакцинани харид қилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар