Видео: Бухоро шаҳрида «Nexia-2» ёниб кетди

Бухоро шаҳар Жўбор кўчасида 8 декабрь куни «Nexia-2» русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Жўбор кўчасида соат 18:34 да йўл ёқасидаги «Агро Пилла» корхонасига қарашли рақами 80 211 УАА бўлган машинанинг мотор ва салон қисми ёниб кетган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та асосий ёнғин қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этган. Келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғи тармоғидаги носозлик оқибатида деб тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ  Жиззахда дарахтга урилган «Epica» ёниб кетгани ҳамда Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани  хабар қилинган эди. Шунингдек, Тойлоқда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида 1 киши вафот этгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар