Андижонда мактаб битирувчиларига имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилади

Андижон вилояти ҳокими турли миллат вакиллари ўқийдиган мактаб битирувчиларига имтиёзли кредит олишда ёрдам кўрсатиш учун топшириқ берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 10 сентябрь, пайшанба куни Андижон шаҳридаги турли миллат вакилларининг фарзандлари таҳсил оладиган 2-сонли умумтаълим мактабида устозлар ва битирувчи ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги хусусида сўз юритилди. Шунингдек, 11-синф битирувчилари билан ҳам суҳбатлашиб, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларга имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб битирувчиларига Олтинкўлда 5 миллион сўмдан, Aндижон шаҳрида 5 миллион сўмдан кредит маблағлари, Избосканда кредит сертификатлари ҳамда Булоқбошида 50 нафар мактаб битиручисига 5 турдаги ускунлар топширилгани ҳақида хабар берилди.

Шунингдек, Хўжаободда 25 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани маълум қилинди.