Учкўприкда юк машинаси велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида «Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси эътиборсизлиги туфайли ундан олдинда кетаётган велосипедчини уриб юборди. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Учкўприк туманида 13 cентябрь куни Х.Т. «Isuzu» русумли юк автомашинасини Меҳнатобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган велосипедчи Т.Х.ни уриб юбориши оқибатида Т.Х. шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 19 ёшли йигит экскаваторда пиёдани уриб юборгани ҳамда Самарқандда «Lacetti» 7 ёшли болани уриб юбориши оқибатида бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар