Наманганда автомашинадан 200 доллар ва 500 минг сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахс ушланди

Наманган шаҳрида 15 сентябрь, сешанба куни автомашинадан 200 АҚШ доллари ва 570 000 сўм пул ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарда айтилишича, номаълум фуқаро 12 сентябрь кунига ўтар кечаси Наманган шаҳрида яшовчи фуқаронинг «Nexia-3» автомашинасида бўлган 200 АҚШ доллари ва 570 000 сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Шундан сўнг 15 сентябрь, сешанба куни Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида шахснинг кимлиги аниқланган ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аввалроқ Улуғнорда хонадондан қарийб 13,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар, Қўқонда савдо растасидан 1,5 миллион сўмлик телефон ҳамда Булунғурда машина ичидан 700 минг сўм пул ўғирлаган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.