Булунғур туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилоятида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Булунғур туман кенгашига Пўлатов Аслиддин Тиничбаевич раис этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Аслиддин Пўлатов 1987 йил Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий ва мутахассислиги — менежмент.

Пўлатов туман ҳокимлигида турли вазифаларда фаолият юритган. Тайинловга қадар «VITIUS-DOMINIUS» масъулияти чекланган жамият ижрочи директори вазифасида фаолият юритган.

Аввалроқ Ургут туман ҳокилигида янги бош мутахассис, Самарқанд вилоят ҳокимига янги ўринбосар, Иштихон туман ҳокимлигида янги бош мутахассис ва Оқдарёда туман Аҳоли банглигига кўмаклашиш марказига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ёшлар ишлар агентлиги Каттақўрғон шаҳар, Булунғур, Нуробод, Самарқанд, Нарпай, Оқдарё ва Ургут туманларига раҳбар тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар