Фарғона туманида 300 тага яқин моддий таъминотга муҳтож оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 235,5 млн сўм тарқатилди

Фарғона туманида «темир дафтар»га киритилган 288 та оиланинг 471 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 235 миллион 500 минг сўм моддий ёрдам пули тарқатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, мазкур моддий ёрдам пуллари туман прокурори, 2-сектор раҳбари бошчилигида тарқатилган.

Қайд этилишича, ушбу ишлар Президентнинг «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланган.

Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Ғиждувон, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Иштихон, Олтинкўл ва Қоракўл туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар