Пахтачида эҳтиёжманд оилаларнинг 4 мингга яқин фарзандига салкам 2 млрд сўмлик ёрдам пули тарқатилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 4 мингга яқин фарзандига салкам 2 миллиард сўм пул маблағлари тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтачи туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туманда «темир дафтар»даги 1863 та оиланинг 3889 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандига 1 миллиард 944 миллион 500 минг сўм пул тарқатилган.

Қайд этилишича:

  • 1-секторда 482 та оиладаги 951 нафар болага 475 миллион 500 минг сўм;
  • 2-секторда 444 та оиладаги 978 нафар болага 489 миллион сўм;
  • 3-секторда 402 та оиладаги 860 нафар болага 430 миллион сўм;
  • 4-секторда 535 та оиладаги 1100 нафар болага 550 миллион сўм маблағлар сектолар кесимида топширилган.

Маълумот учун, мазкур тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 26 август кунги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.

Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Ғиждувон, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Иштихон, Олтинкўл ва Қоракўл туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар