Боливияда турли тиллардаги ёзувлар акс этган монолит топилди — фото

Жанубий Америка қитъасида жойлашган Боливия мамлакатида ҳам сирли монолит пайдо бўлди. Бу ҳақда Санта-Круз департаменти Самайпата муниципалитети ҳукумати маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Twitter

«Самайпата жанубида тўртта томонли, баландлиги уч метрга яқин металл конструкция топилди. Бу қатор оммавий ахборот воситаларида монолит деб айтилмоқда», дейилади маҳаллий ҳокимиятнинг Twitter’даги саҳифасида.

Фото: Twitter

Олинган суратларга кўра, монолитнинг иккала томонида турли хил тиллардаги ёзувлар мавжуд. Ҳозирда улар қандай мазмунни ўз ичига олгани ва ким томонидан ёзилганлигини аниқлаш учун ўрганилмоқда.

Фото: Twitter

Аввалроқ AҚШ штатларидан биридаги чўлда 3 метрли номаълум монолит топилгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Руминиядаги шаҳарларнинг биридан ҳам учбурчаксимон монолит топилган.

Шунингдек, Калифорнияда оғирлиги 90 килограмм бўлган учинчи монолит топилгани маълум қилинган. Таъкидланишича, уни 2 декабрь куни маҳалий аҳоли вакили Гари Лёнс топган эди. Шундай монолитлардан яна бири 7 декабрь куни Буюк Британиядаги оролдан топилган. Унинг кўзгуга ўхшаш экани таъкидланган.

Янгиликлар