«Менга сўтак бола образлари ярашади». Актёр Жавлон Шодмонов фильмлардаги роллари ҳақида

Таниқли актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов 20 январь куни «Омон-омон» кўрсатувига берган интервьюсида нега жиддий фильмларда роль ижро этмаслиги, унга комедик роллар мос тушиши ҳақида гапирди.

Фото: Instagram / javlon_shodmonov

Қайд этилишича, Шодмонов ҳаётда ва режиссёрлик соҳасида жиддий инсон ва буни атрофдагиларга доим ҳам намойиш қилавермайди.

«Кўпчилик содда, қўпол қилиб айтганда сўтак болаларнинг ролини ўйнаб юрганим учун ҳаётда ҳам шунақа деб ўйлашади. Лекин ҳаётда жиддийроқман. Сўтак бола — бу образ, шу образ ярашади, шу билан танилиб қолганман.

Менга кўпинча ънега жиддий фильмларда роль ўйнамайсиз?ʼ деб савол беришади. Бир фильмда жиддий образда суратга тушман. Ўша фильмнинг премьерасида залда томоша қилиб ўтирибмиз. Шу жойда битта драматик саҳнада ролим бор, залдаги томошабинлар эса уни кўриб хохолаб кулишяпти. Шундан кейин қайтиб жиддий роль ўйнамайман деб, ўзимга ўзим сўз бергандим», — дейди Жавлон Шодмонов.

Шунингдек, актёр ўзининг комик роллари билан танилган Жим Керри, Роан Аткинсон каби актёрларнинг жиддий фильмлардаги ролларида ҳам томошабинлар комедик саҳна кутиб туришини таъкидлаган.

Аввалроқ режиссёр Зулфиқор Мусоқов интервью давомида Аҳад Қаюм ҳақида берилган саволга жавобан уни танимаслигини айтгани хабар қилинганди. Шунингдек, актёр Умид Искандаров миллий кинолар даражаси кундан-кунга тушиб кетаётгани ҳақида гапирганди.

Шоу-бизнес