Олотда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 25 нафар аёлдан иборат намунавий таркиби тузилди
Бухоро вилояти Олот туманида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 25 нафар аёлдан иборат намунавий таркиби тузилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/09/photo_2020-09-21_13-38-05.jpg)
Фото: Олот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Маълум қилинишича, туман Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган. Унда кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби механизми йўлга қўйилган. Хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тушунтириб ўтилган.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/09/photo_2020-09-21_13-38-07-2.jpg)
Фото: Олот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Бухоро вилояти Олот тумани хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низоми асосида Олот туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг Чинни Қувондиқова раислигида 25 нафардан иборат намунавий таркиби тузилиб, Хотин-қизлар кенгашлари фаолиятини ташкил этиш бўйича жадвал ишлаб чиқилган. Кенгаш аъзолигига туманнинг ҳар бир соҳадаги вакилларидан жалб қилиниб, улар томонидан таклифлар берилган.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/09/photo_2020-09-21_13-38-07.jpg)
Фото: Олот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Аввалроқ Бухоро шаҳрида 70 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга бепул ўқитилгани, Наманганда 2020 йилда хотин-қизларнинг раҳбарликка тайинланиш кўрсаткичи салкам 50 фоизга кўпайгани ҳақида хабар берилган.