Самарқандда машинанинг йўлини тўсган ярим яланғоч эркак иши бўйича маълумот берилди

Самарқандда ярим яланғоч эркак йўл ўртасида «Captiva»нинг йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Коллаж:

Маълум қилинишича, Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани Миронқул маҳалласида яшовчи 25 ёшли С.Б. содир этган. Суриштирув натижасида фуқаро С.Б. спиртли ичимлик таъсирида содир қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро С.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани маъмурий ишлар бўйича судига юборилган.

Аввалроқ Самарқандда маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Матиз» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳазораспда темир йўл релси ёнида маст эркакнинг ухлаб қолиши сабаб Хива—Тошкент поезди 16 дақиқа тўхтаб қолгани хабар қилинган.

Янгиликлар