Ўзбекистон Саудия Арабистони билан 2,5 млрд долларлик энергетика лойиҳаларини имзолади

Тошкентда 24 январь, якшанба куни Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни ошириш бўйича қиймати 2,5 миллиард АҚШ доллар бўлган лойиҳаларнинг келишув битимлари имзоланди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, дастлаб, қуввати 1500 МВт бўлган Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳасини бошлаш маросими икки мамлакат делегациялари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган. Маросимда Энергетика вазири Алишенр Султонов, Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Саудия Арабистони, «ACWA Power» компаниясининг юқори мартабали вакиллари иштирок этган.

Таъкидланишича, мазкур учта лойиҳа — қуввати 1500 МВт бўлган Сирдарё ИЭС, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол электр станциясининг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энергетик қувватларини талаб даражасида ошириш кафолати ҳисобланади. Чунки 2030 йилга бориб электр энергияси истеъмоли 110 миллиард кВт соатга етиши кутилмоқда.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумотларга кўра, Сирдарё ИЭСнинг умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлиб, мазкур лойиҳанинг фойдали иш коэффициенти қарийб 60 фоизни ташкил этади. Бу эса бошқа электр станциялари билан таққослаганда ҳозирги вақтда электр энергияси ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинаётган табиий газ миқдорини деярли икки баробар иқтисод қилиш имконини беради.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шунингдек, Бухоро вилояти ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятлари чегарасида жойлашган «Баш» ва «Жонкелди» электр станцияларини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати қарийб 1,3 миллиард долларни ташкил этади. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш углеводород чиқиндиларини 1,6 миллион тоннага қисқартириш имконини бериши, шу билан бирга 2031 йилга бориб энергия қувватларининг 40 фоизини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш бўйича ҳукумат томонидан қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилиши кутилмоқда.

«Биз — Саудия Арабистонининг етакчи компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги битимга мувофиқ энергетика тармоғини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли режасини амалга оширишда муҳим роль ўйнаётганимиз билан фахрланамиз. Шунингдек, мен Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига «ACWA Power» компаниясининг арзон нархларда электр энергияси етказиб бериш борасидаги дунё тажрибасига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдираман, бу  мазкур учта лойиҳа сабабли бизнинг мамлакатдаги иштирокимизни кенгайтириш имконини берди», — дейди «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Энергетика вазири Алишер Султоновнинг сўзларига кўра, вазирлик ва «ACWA Power» компанияси водород энергиясини ривожлантириш бўйича келишувларга эришган. Мазкур келишув Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда водород ва қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги илмий изланишлар орқали иссиқхона гази чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз мақсадига эришишда биринчи қадамларини назарда тутади. Бу БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси доирасида Париж битимида ҳам таъкидланган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Тадбир якунида икки мамлакат томонлари ўртасида юқоридаги лойиҳалар ижроси йўлида, хусусан, иккита ЭСК ва Бухоро ва Навоий вилоятларидаги шамол электр станциялари бўйича инвестициявий келишув имзоланган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумот ўрнида «ACWA Power» компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган. Компания 2004 йилда Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да рўйхатга олинган ва таъсис этилган бўлиб, ҳозирги кунда Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг 12 та мамлакатини қамраб олган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Янгиликлар