Андижонда ободонлаштириш бошқармаси ходимларига тиббий ниқоблар тарқатилди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 23 август, якшанба куни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан шаҳар кўчаларида ўз ишини қилиб юрган ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ичимлик суви, егулик ва тиббий ниқоблар тарқатилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Андижон вилоят ободонлаштириш бошқармаси ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Андижон шаҳридаги 100 дан ортиқ ишчи ходимларнинг иш жойига бориб, миннатдорчилик билдирган ҳамда ичимлик суви, егулик ва тиббиёт ниқоблар тарқатган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Аввалроқ Бухорода Миллий гвардия ташкил этган сайёр қабулга 56 нафар ҳарбий хизматчи оила аъзоларидан мурожаатлар келиб тушгани, Миллий гвардия ходимлари томонидан Фарғонада аҳолининг муаммоларига ечим топиш учун уларга психологик ёрдам кўрсатгани ҳамда Бухорода оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқандда илк бор Миллий гвардия хизматчиларининг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилгани, Фарғонада Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳолига қўриқловни таъминлаш бўйича тушунтириш берилгани ва Андижонда бўйин ва бел умуртқасида муаммоси бор аёл Миллий гвардия томонидан касалхонага жойлаштирилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар