АҚШда фуқаро коронавирусга қарши эмланганидан бир неча соат ўтиб, вафот этди

АҚШ фуқароси коронавирусга қарши эмланганидан бир неча соат ўтгач вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» нашри хабар берди.

Фото: Getty Images

Хабар қилинишича, Калифорния штатининг Пейсер округи шерифи фуқаро декабрда COVID-19 билан касалланганини аммо у 21 январь куни у вирусга қарши эмланганини маълум қилган.

«Ўлим сабаблари ҳақида гапириш ҳали эрта, тергов маҳаллий, федерал ва штат даражасида давом этмоқда», дейилади хабарда. Таъкидланишича, марҳум вилоят соғлиқни сақлаш бўлимида эмланмаган. «Fox» телеканилига кўра, фуқарога Moderna ёки Pfizer вакцинаси ишлатилгани номаълум.

Аввалроқ коронавирусга қарши вакцина билан эмланган яна бир исроиллик эркак вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар