Навоийда темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган «Cobalt» тўсиққа урилиб ёниб кетди — видео

Навоий вилоятида поезд яқинлашаётгани сабабли ёпилаётган темир йўл кесишмасидан ўтиб кетишга уринган «Cobalt» автомобили кесишманинг кўтарилувчи темир мосламасига урилиб ёниб кетди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, вилоятнинг «Қизилтепа» ва «Қуйимозор» темир йўл бекатлари оралиғида жойлашган йўл кесишмасида 28 ёшли йигит «Cobalt» автомобилида кесишмадан ўтиб кетмоқчи бўлан. Бироқ ҳайдовчи кесишмадаги кўратилувчи темир мосламаси ёпилаётган вақтида унга боиб урилган. Оқибатда унинг машинаси ёниб кетган.

Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобуси ҳаракатланаётган вақтда ёниб кетгани, Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» портлагани ҳамда Тошкентда йўл талашган 2 автобус бир-бирига урилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар