Aндижонда 16 минг нафар битирувчига 42,3 млрд сўм маблағ ажратилди

Ижтимоий тармоқларда «Водий вилоятлари ҳокимлари битирувчиларни тилхат, маълумотнома ва сертификатлар ёрдамида иш билан таъминламоқчи» сарлавҳаси остидаги тарқалган мақола юзасидан Aндижон вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, вилоятда битирувчиларнинг 10 470 нафарига касб-ҳунарни ривожлантириш учун ҳамда 5530 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланиш учун жами 42,3 млрд сўм маблағ ажратилган.

Қайд этилишича, мактабларда ташкил этилаётган ушбу маблағларни тарқатиш тадбирларида вилоят ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов иштирок этмоқда.

Aввалроқ мактаб битирувчиларига Олтинкўлда 5 миллион сўмдан, Aндижон шаҳрида 5 миллион сўмдан кредит маблағлари, Избосканда кредит сертификатлари ҳамда Булоқбошида 50 нафар мактаб битиручисига 5 турдаги ускунлар, Хўжаободда тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Aндижонда 35 нафар мактаб битирувчисига 157 миллион сўм кредит маблағлари берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар