Жиззахда «Nexia» ёниб кетди — фото

Жиззах шаҳрида 23 декабрь куни «Nexia» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, воқеа 2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 14:35 атрофида шаҳарнинг Мустақиллик ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарлангани аниқланган.

Таъкидланишича, ҳайдовчи 1970 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобилнинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаганлиги аниқланган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» портлагани, Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ва Бухоро шаҳрида «Nexia-2» ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сергелида «Isuzu» ва «Matiz» тўқнашиб, иккиси ҳам ёниб кетгани маълум қилинганди.

Янгиликлар