Паралимпиячи Сервер Ибрагимов кумуш медални қолга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сервер Ибрагимов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сервер Ибрагимов 215,3 балл тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Сервер Ибрагимов бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган эди.

Эндиликда миллий делегация ҳисобида олтита олтин, бешта кумуш ва тўртта бронза медали бор.

Жаҳон