Паралимпия ўйинларида иштирок этган делегацияси аъзолари бугун Ўзбекистонга етиб келади
Бугун 9 сентябрь куни 2024 йилги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
XVII ёзги Паралимпия ўйинларида тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган спортчиларимиз бугун соат 18:00да Ўзбекистонга етиб келади, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, аэропортда кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Кейинроқ эса, Тошкент бўйлаб пара-спортчилар иштирокидаги кортеж ҳаракатланади. Спортчилар кортежи қуйида маршрут бўйлаб ҳаракатланади: