Тошкентда «Lacetti» машинаси, «Zeekr» ва автобуснинг тўқнашувидан сўнг автобус бекатига урилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада автомашиналардан бири автобус бекатига урилиб кетди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизматига таяниб, Repost.uz нашри маълум қилади.

ЙТҲ 29 август куни соат 12:30 атрофида Амир Темур кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Lacetti», «Zeekr» ва «Yutong» автобуслари ўзаро тўқнашиб кетган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасвирдан, «Lacetti» автомобили  автобус бекатига катта тезликда бориб урилганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, Lacetti», йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент