Тошкентда «Cobalt» машинаси устунга урилиб ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, «Cobalt» русумли автомашина бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Бахтсиз ҳодиса 3 сентябрь куни соат 21:00 атрофида, Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 22 ёшли «Cobalt» ҳайдовчиси С.Х бошқарувни йўқотиб, чироқ устунига урилиб кетган. Тўқнашув натижасида автомобиль бутунлай ёниб кетган.

Маълум қилинишича, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёнғинни тезда бартараф этган. Шунингдек, cодир бўлган ёнғин туфайли ҳеч ким жабрланмаган.

Тошкент