Тошкентда 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди

Бугун, 9 сентябрь куни  Тошкентда 5 та машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, ҳодиса соат 09:10 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида рўй берган.

Хусусан, ЙТҲда 5 та автомобиль тўқнашиб кетган:

• 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» машинаси;
• 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Tracker-2» машинаси;
• 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Lacetti» машинаси;
• 31 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia-3» машинаси;
• 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Skoda» машинаси .

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент