Чилонзорда «Cobalt» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг натижада бир пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Йўл-транспорт ҳодисаси 8 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси, 27 ёшли пиёда Ж.Х.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Тошкент