Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш очди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига нисбатан Ўзбекистон қонунчилигини бузганлик айби билан иш қўзғатди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

Ҳабар қилинишича, мутахассислар компания томонидан ўтказилган умумий қиймати қарийб 4,8 миллиард сўмлик иккита тендерда қонунбузарликлар аниқлаган. Натижада «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари топилган.

Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди, — дейилади хабарда.

Тошкент