Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, cўнгги саккиз йилда судларга доир 70 га яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинди. Уларнинг моддий-техник базаси яхшиланди.

Булар аҳоли ва тадбиркорларнинг масалаларини ҳал этиб, адолатни қарор топтиришга хизмат қиляпти. Ўтган йили судларда 3 миллиондан ортиқ масала кўриб чиқилди. 

Ҳозирги кунда судга ариза бериш, суд ишининг ҳолатини кузатиш, суд ҳужжатларидан электрон нусха олиш каби 14 та хизмат рақамлашган. Олий суднинг «my.sud.uz» порталида хизматлар ва ундан фойдаланувчилар сони кўпайиб бормоқда. Шу пайтгача 17 миллионга яқин суд иши ахборот тизимлари орқали юритилган, 15,5 миллионта иш судьяларга инсон омилисиз тақсимланган.

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб, судларнинг ички ҳужжатлар айланмаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Натижада қисқа даврда давлат бюджетидан 638 миллион сўмлик харажатлар иқтисод қилинди. Энди буни изчил давом эттириш, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш кераклиги айтилди. Хусусан, суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва кетадиган харажатларни олдиндан аниқлаб бериш, ҳуқуқий ёрдам бўйича виртуал маслаҳатчини яратиш, тайинланган жарималарни онлайн кузатиш ва электрон шаклда тўлаш каби имкониятлар одамларга катта қулайлик яратади. Бугун ривожланаётган сунъий интеллектдан фойдаланиб, бу каби кўплаб янгиликларни жорий этиш мумкин.

Шу боис йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Тақдимотга кўра, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. 

У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Ишларни кўриб чиқиш тезкорлиги ошади.

Соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди. Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Қарорлар