Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинларида рекорд ўрнатди

Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. Бу ҳақда миллий паралимпия қўмитасининг матбуот ҳизмати хабар беради.

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.

Маълум бўлишича, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996 йил Атлантада ўтказилган ўйинларда ўрнатилган. 28 йил аввалги рекорд испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди — 5,07 м.

Шунингдек, Асила Мирзаёрова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби айланган эди.

Жаҳон