Анъаналар ва инновациялар: School 21 Тошкент шаҳрида фаолият бошлади

Тошкент шаҳрида ҳар бир хоҳловчи IТ йўналишида талаб юқори бўлган касбни бепул эгаллаши мумкин бўлган рақамли технологиялар мактаби – School 21 кампуси ўз фаолиятини бошлади. Бу мактабнинг Ўзбекистонда очилган иккинчи кампусидир.

Тошкентдаги кампус 8 100 м³ га яқин майдонни эгаллаган. School 21 кластерлари мамлакатнинг қадимий шаҳарлари, жумладан, «Тошкент», «Самарқанд», «Бухоро», «Хива», «Қўқон», «Шаҳрисабз», «Термиз», «Нукус», «Наманган» ва «Андижон» номлари билан аталган. Бинонинг ички интерери Ўзбекистон табиати ва тарихини ўзида акс эттирган. Умумий фойдаланиш жойлари, коворкинглар, музокаралар ва дам олиш хоналарини безашда анъаналар ва инноваиялар ўртасидаги боғлиқлик безаклар ва геометрик шакллар уйғунлигида мужассамлаштирилган.

 

«School 21 иккинчи кампусининг Тошкент шаҳрида очилиши Ўзбекистоннинг ИТ инфратузилмасини ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадамдир. Дастлабки қадамда 710 нафар иштирокчини саралаш «ҳовузимиз»да бирлаштирганлигимиздан ғоятда хурсандмиз. Уларнинг ҳар бири – мамлакат келажагига ҳисса қўшадиган салоҳиятли IТ мутахассисидир. Шу ўринда айтмоқчиманки, биз ахборот технологиялари соҳасида ривожланишга интилаётганлар учун имкониятлар яратишда ва Ўзбекистоннинг рақамлаштириш бўйича ривожланиш стратегиясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», дейди School 21 асосий ижрочи директори Зарина Лухманова.

 

Янги кампусга 10 000 дан ортиқ талабгорлар ўқиш учун ариза топширишди. Шулардан 710 нафари биринчи саралаш «ҳовузи»га ўтишга муваффақ бўлди. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 24 ёшни ташкил этмоқда. Энг ёши катта иштирокчи эса 49 ёшда. Уларнинг аксарияти илгари ҳеч қачон дастурлашда ўзини синаб кўрмаган. Қатнашчилар орасида таълим, логистика, тиббиёт, бухгалтерия соҳалари мутахассисларини учратиш мумкин. Аҳамиятли жиҳати шундаки, «тенгдош тенгдошга» методологияси, яъни иштирокчиларнинг бир-бирларидан ўрганишлари, ҳатто ушбу соҳа билан илк бор шуғулланаётганларга ҳам муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган билимларни эгаллаш имконини беради. Мактабга кириш учун 21-school.uz сайтига ариза топшириш, хотира ва мантиқ бўйича онлайн ўйинлардан ўтиш, ундан кейин «ҳовуз»ни, яъни саралаш интенсивини жобий якунлш лозим. Барча босқичларни муваффақиятли якунлаганлар асосий таълимни бошлашлари ва 1,5 йилдан 3 йилгача бўлган муддатда IТ бўйича талабгир касбини эгаллашлари мумкин.

Лойиҳа Рақамли Технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=OQXxnosPFAA 

Мактаб ҳақида

School 21 – бу рақамли технологиялар мактаби бўлиб, саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 18 ёшдан ошган барчага IТ соҳасида талаб юқори бўлган таълимни бепул эгаллаш имконини беради. Мактабга кириш олдинги билимларга, иш тажрибасига, дастурлаш қобилиятига ва дипломларнинг мавжудлигига боғлиқ эмас. Таълим бозорнинг ҳақиқий эҳтиёжларига йўналтирилган мослашувчан ва долзарб таркибга эга рақамли платформада амалга оширилади. Ўқув дастури турли йўналишларни ўз ичига олади, жумладан, C тилида тизимли дастурлаш, C++ да объектга йўналтирилган дастурлаш, компьютер тармоқлари, алгоритмлар, SQL да маълумотлар базалари, Java, Python, Golang тилларида амалий дастурлаш ва мобил дастурлаш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev ва бошқалар.

School 21 лойиҳаси ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб Самарқандда амалга оширилмоқда ва унга талаб тобора ортиб бормоқда. Мактабнинг ўтган даврдаги фаолияти давомида 15 000 дан ортиқ киши асосий таълим учун ариза топширди ва IТ соҳасида ўзини синаб кўришга қарор қилди.

Реклама хукуклари асосида

Тошкент