Тошкент метросининг 6 бекати вақтинча ёпилади
Тошкент метрополитени профилактик ишлар туфайли 2-августдан бошлаб, 6 та бекатдан иборат «Технопарк – Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилиши ҳақида хабар берди.
Шунингдек, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, «Технопарк-Қипчоқ-Технопарк» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиг‘имли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Автобусларнинг кунлик иш вағи тунги 23:00 гача, эрталаб 05:00 дан бошлаб амалга оширилади.