Қоракўлда эҳтиёжманд оилаларнинг 4,2 мингдан зиёд фарзандига 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ тарқатилди (фото)
Бухоро вилояти Қоракўл туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 4,2 мингдан зиёд фарзандига 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 26 август кунги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.
Фармонга мувофиқ тумандаги 2212 та «темир дафтар» рўйхатига киритилган оиланинг 4244 нафар фарзандига секторлар кесимида етказилган.
Қайд этилишича:
- 1-секторда мавжуд 15 маҳалладаги 581 та оиланинг 1146 нафар фарзандига 573 миллион сўм;
- 2-секторда мавжуд 14 та маҳалладаги 660 та оиланинг 1280 нафар фарзандига 640 миллион сўм;
- 3-сектор 12 та маҳаладаги 554 та оиланинг 1039 нафар фарзандига 519 миллион сўм;
- 4-сектор 9 та маҳалладаги 417 та оиланинг 779 нафар фарзандига 389 миллион сўм, жами 2 миллиард 122 миллион сўм пул маблағлари тарқатилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган 810 минг нафар болага 500 минг сўмдан ёрдам пули берилади
Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Ғиждувон, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Иштихон ва Олтинкўл туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани ҳақида хабар берилган эди.