Бўстонлиқ туманинг ўрмон хўжалигида кучли ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, ёнғин ҳақида маълумот 29 август куни соат 00:35 атрофида келиб тушган. Шундан сўнг, воқеа жойига 3 та ўт ўчириш-қутқарув бригадаси, 30 нафар қутқарувчи ва 20 нафар ўрмон хўжалиги ходими жўнаб кетган.

Маълум бўлишича, ёнғин Бўстонлиқ тумани «Маърифат» МФЙ, Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда 1.5 қектар майдонда юзага келиб, натижада ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шоҳ-шабба ёниб кетган.

Ҳабарларга кўра, ёнғин соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилиб, унинг натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Тошкент