Олимлар коронавирус мутациясининг келиб чиқиш сабабини уни даволаш усулида топдилар

Буюк британиялик олимлар коронавирус мутациясининг сабабини уни даволаш усулларидан бири – қон плазмаси билан даволаш усулида топдишди. Бу ҳақда Bloomberg’га асланган ҳолда Lenta.ru хабар бермоқда.

Фото: Uzbekistantourism

Маълум бўлишича, тадқиқот учун олимлар илгари саратон билан касалланган ҳамда ҳозирда коронавирусга чалинган беморнинг танасини 102 кун давомида кузатишган. Аввалига, унга ремдесивир препарати берилган. Ушбу терапиядан сўнг вирус сезиларли ўзгаришларга дуч келмаган.

Кейин улар қон плазмаси билан даволашни бошлашган. Ушбу босқичда коронавирус инфексияси соғлом ҳужайраларга юқишида асосий восита бўлган «бошоқли оқсил» таркибидаги мутациялар ҳосил бўлган ҳолда беморнинг танасидаги  COVID-19 ўзгариши бошланган.

«Вирус инсон танасида узоқ вақт қолиб, кўпайса, у иммунитет тизимига қарши курашишни бошлайди», – деб тушунтирди Кембриж Терапевтик Иммунология.

Юқумли касалликлар институти клиник микробиология профессори Равиндра Гуптанинг фикрича, кучсиз иммунитет ва сурункали инфекциялари бўлган одамларнинг танасидa COVID-19 мутацияга ҳам учрайди.

Бундай мутациялар натижасида COVID-19’нинг янги штаммлари инсон иммунитетига нисбатан кам таъсир кўрсатувчи бўлиб қолган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар