Андижонда 118 млрд сўмдан ортиқ гаровдаги кўчмас мулклар онлайн аукционга чиқарилган

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасида 3 сентябрь, пайшанба куни суд қарорига асосан кредит қарздорликларини ундириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда бюронинг Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Семинарда бюронинг масъул ходимлари, вилоят прокуратураси вакили ҳамда вилоят банкларининг мутасаддилари иштирок этган. Шунингдек, бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари суд ижро ҳужжатларига асосан кредит қарздорликларини ундириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилган.

Қайд этилган маълумотларга кўра, бюронинг Андижон вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувида жами 1359 та 338 миллиард 988 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан:

  • «Миллий» банк фойдасига 79 та 39 миллиард 308 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 33 та 30 миллиард сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Ўзсаноатқурилиш» банк фойдасига 69 та 6 миллиард 821 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 30 та 2 миллиард 296 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Халқ» банки фойдасига 176 та 9 миллиард 495 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 92 та 5 миллиард 758 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Микрокредитбанк» фойдасига 176 та 20 миллиард 977 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 89 та 10 миллиард 112 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Асака» банк фойдасига 97 та 55 миллиард сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 61 та 34 миллиард 695 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Ипотека» банк фойдасига 156 та 46 миллиард 640 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 59 та 30 миллиард 148 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Қишлоққурилиш» банк фойдасига 142 та 26 миллиард 142 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 102 та 15 миллиард 390 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Турон» банк фойдасига 13 та 2 миллиард 425 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 6 та 1 миллиард 921 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Агробанк» фойдасига 170 та 17 миллиард 380 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 107 та 12 миллиард сўмлигининг ижроси таъминланган;
  • «Алоқа» банк фойдасига 89 та 51 миллиард 162 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 43 та 31 миллиард 348 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган.

Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан 147 та 118 миллиард 430 миллион сўмлик гаровдаги кўчмас мулклар, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Электрон онлайн аукцион савдоларида 32 та 5 миллиард 668 миллион сўмлик мулклар сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари тегишли тартибда ундирувчи банкларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, қизғин мунозаралар давомида мутасадди идоралар вакиллари томонидан суд ижро ҳужжатларига асосан кредит қарздорликларини ундириш бўйича муаммоли ҳолатларга тўхталиб, уларнинг сўзсиз ижросини таъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни биргаликда бартараф этиш масалалари кўриб чиқилган.

Аввалроқ Самарқандда МИБнинг 120 нафардан зиёд собиқ ходими ишга жойлаштирилгани, Қашқадарёда МИБ ёрдамида 3 ойдан бери алимент ололмаётган аёлга пуллар ундириб берилгани ҳамда Aндижонда МИБ ходими ва фуқаро қарийб 73 миллион сўмни талон-торож қилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар