Самарқанд туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 800 дан ортиқ 16 ёшга етмаган фарзандига салкам 410 млн сўм тарқатилди

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 800 дан ортиқ 16 ёшга етмаган фарзандига салкам 410 миллион сўм тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тумандаги 21 та МФЙда яшовчи «темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оила билан учрашилган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, эҳтиёжманд 325 та оиладаги 819 нафар 16 ёшга тўлмаган болага белгиланган график асосида жами 409 миллион 500 минг сўм моддий ёрдам пулларини тарқатилган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Амин Тошев ва туман прокурори Жавлон Санаев иштирок этган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, мазкур тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 26 август кунги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.

Аввалроқ Марғилон шаҳрида ҳамда Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Олтинкўл, Бувайда, Қоровулбозор, Қоракўл, Шофиркон, Пахтачи, Қўштепа ва Фарғона туманларида «темир дафтар»даги оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар