Тошкентда энг кўп, Хоразмда энг кам — вилоятларда аҳоли мурожаатлари ҳал этилиши рейтинги

Бугунги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш замоннинг муҳим талаби ва давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири, десак янглишмаган бўламиз. Хўш, бу борада қайси вилоят етакчи ва барчага ўрнак?

Қуйида 2020 йилнинг 1 январидан 1 сентябригача бўлган вақт оралиғида қайси вилоят ҳокимияти энг кўп аҳоли мурожаатларини қабул қилган ва уларнинг қанча қисми ижобий ҳал этилгани бўйича тузилган рейтингни тақдим қиламиз. Бу маълумотларда вилоят бўйича жами келиб тушган мурожаатлар сони, уларнинг қанчаси ижобий ҳал этилгани ва фоиз кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

Фото: «Tez News»

Аҳоли мурожаатлари энг кўп тушган ҳудуд Тошкент шаҳридир. Жами 17 239 та мурожаат ҳокимиятга келиб тушган бўлса, шундан 13 962 таси ижобий ҳал этилган. Фоиз ҳисобида эса бу 87,13 фоизни ташкил қилади.

Пойтахт бу борада етакчи.

Иккинчи ўриндан Андижон вилояти ҳокимияти ўрин олган. Вилоятда жами 9019 та мурожаатдан 6358 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, 75,19 фоиз натижага эришилган.

Рейтингимизнинг учинчи поғонасида Қашқадарё вилояти бормоқда. Вилоят ҳокимияти аҳолидан келиб тушган 15 544 мурожаатдан 10 549 тасини ижобий ҳал этган. Бу фоиз ҳисобида 74,09 фоизни ташкил қилмоқда.

4-ўрин: Навоий вилояти – 4 744 та мурожаат, 3 376 таси ижобий ҳал этилган (73,70%);

5-ўрин: Бухоро вилояти – 7 327 та мурожаат, 4 789 таси ижобий ҳал этилган (68,19%);

6-ўрин: Наманган вилояти – 8 329 та мурожаат, 5172 таси ижобий ҳал этилган (67,87%);

7-ўрин: Сурхондарё вилояти – 13 938 та мурожаат, 8 433 таси ижобий ҳал этилган (62,66% );

8-ўрин: Жиззах вилояти – 6 368 та мурожаат, 3 742 таси ижобий ҳал этилган (61,50%);

9-ўрин: Фарғона вилояти – 9 362 та мурожаат, 5 070 таси ижобий ҳал этилган (57,75%);

10-ўрин: Сирдарё вилояти – 6 622 та мурожаат, 3 515 таси ижобий ҳал этилган (56,78%);

11-ўрин: Тошкент вилояти – 11 853 та мурожаат, 5 492 таси ижобий ҳал этилган (50,73%);

12-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши – 4 451 та мурожаат, 1 970 таси ижобий ҳал этилган (46,54%);

13-ўрин: Хоразм вилояти – 6 758 та мурожаат, 2 457 таси ижобий ҳал этилган (38,90%);

14-ўрин: Самарқанд вилояти – 10 651 та мурожаат, 3 769 таси ижобий ҳал этилган (37,94%).

Кўриниб турганидек, рейтингда ўринлар ҳокимиятларнинг мурожаатларни ҳал қилишдаги фоиз кўрсаткичларига қараб белгиланган.

Мурожаатлар энг кўп келиб тушган вилоятлар бешлиги эса қуйидагича кўринишга эга:

1. Тошкент шаҳри ҳокимияти – 17 239 та мурожаат;

2. Қашқадарё вилояти ҳокимияти – 15 544 мурожаат;

3. Сурхондарё вилояти ҳокимияти – 13 938 та мурожаат;

4. Тошкент вилояти ҳокимияти – 11 853 та мурожаат;

5. Самарқанд вилояти ҳокимияти – 10 651 та мурожаат.

Самарқанд вилояти ҳокимияти аҳоли мурожаатлари бўйича 2020 йилнинг 1 январидан 1 сентябригача бўлган даврда энг ёмон ишлаган ҳокимият бўлган бўлса, Тошкент шаҳри ҳокимияти энг яхши ишлаган ҳокимият бўлди.

Шунингдек, ҳокимиятларга энг кам мурожаат қилинган вилоятлар бешталигини ҳам ҳукмингизга ҳавола этамиз:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 4 451 та мурожаат;

2. Навоий вилояти – 4 744 та мурожаат;

3. Жиззах вилояти – 6 368 та мурожаат;

4. Сирдарё вилояти – 6 622 та мурожаат;

5. Хоразм вилояти – 6 758 та мурожаат.