Генерал Пўлат Бобожоновнинг ўғли «Qishloq qurilish bank» раиси ўринбосари этиб тайинланди

АТБ «Qishloq qurilish bank» Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан банк Бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Бобохон Бобожонов
Фото: «Qishloq qurilish bank» матбуот хизмати

Унга кўра, Бобохон Бобожонов АТБ «Qishloq qurilish bank» Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган. Бунга қадар Бобохон Бобожонов Марказий банки ва АТБ «Qishloq qurilish bank» тизимида турли лавозимларда ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори вазифасида фаолият юритган.

«Xabar.uz» нашрига кўра, Бобохон Бобожонов Генерал Пўлат Бобожоновнинг ўғли ҳисобланади.

Санжар Олимжонов
Фото: «Qishloq qurilish bank» матбуот хизмати

Шунингдек, Санжар Олимжонов АТБ «Qishloq qurilish bank» Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Шу кунга қадар у АИТБ «Ипак Йўли» Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ Қўқон шаҳар ИИБга янги бошлиқ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар, Ёшлар ишлари агентлиги НаманганСамарқандБухоро вилоятлари бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбарлар тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Янгиликлар