«Юлдуз Усмонованинг маслаҳатлари далда берди». Санжай соқолини қисқартириб, хина билан бўяди

Хонанда Санжай 24 декабрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида янги имидждаги сурати — қисқартирилган соқол билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram / @sanjaymusicofficial

Хонанданинг мухлислари бунинг сабабига қизиқиб, унга кўплаб саволлар бера бошлаган. Шундан сўнг Санжай пост изоҳида йўлланган саволларга жавоб бериб, нима учун соқолини қисқартиргани, унга ким талаб қўйгани ва кимлар қўллаб-қувватлагани хақида ёзиб қолдирган.

«Ҳа, соколимни кискартирдим, ҳа, хина билан бўялди! Динимизга тўғри келмайдиган иш килинмади! Ота-онамнинг талаби билан килинди! Юлдуз Ибрагимовнанинг ‘поддержка’лари ва маслахатлари ҳам далда бўлди! Бу — менинг хаётим, аравамни тортишимда ёрдам берганларга рахмат. Негативчилар, мен ҳам сизларни яхши кўраман!», дейилади постда.

Шунингдек, Санжай мухлислари учун яқин кунларда ундан катта янгилик тайёрлаётганини билдирган.

Аввалроқ Санжай «Карвон»ни янги талқинда куйлашини айтганди. Хонанда Санжайнинг сўзларига кўра, у мазкур қўшиқни бошқа куйламаслигини билдириб ариза ёзган. Лекин хонанда қўшиқнинг мусиқаси унга тегишли эканлигини таъкидлаб, уни янги талқинда куйлашини ҳам ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, xонанда Санжай бир қанча қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз ижро этгани сабабли унинг «иши» судга оширилгани хабар қилинганди. Шундан сўнг хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев YouTube’даги «Salom Live» кўрсатувига берган интервьюсида Санжайга нисбатан муносабати ҳақида гапирганди.

Шоҳжаҳон Жўраев 4 декабрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида журналист Феруза Фаттоҳова томонидан эълон қилинган постни жойлаган. Унда таъкидланишича, Жўраевлар оиласи Санжай томонидан қўшиқларнинг кавер қилинишига эмас, «Карвон» қўшиғига ишланган клипда Шерали Жўраевнинг сурати деворга чизиб кўрсатилганига эътироз билдирган.

Aктриса Халима Ибрагимова ҳам ўзининг Instagram саҳифасида Зоҳиршоҳ Жўраевнинг Санжайга нисбатан айтган гапларини, танқидини маъқуллаган ва у тўғри иш қилганини таъкидлаган. Шунингдек, хонанда Санжай Зожиршоҳ Жўраев билан ёзишмасини жавоб тариқасида Instagram саҳифасида эълон қилганди.

Шоу-бизнес