Япониядаги тўфон қурбонлари сони 74 нафарга етди

Японияда кучли «Шаньшань» тўфони туфайли 74 киши жабрланди. Уч нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна бири бедарак йўқолганлар рўйхатида. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Японияда юзага келган кучли тўфон, сабабли Жануби-ғарбий «Кюсю» оролида 200 мингга яқин хонадон электр таъминотисиз қолмоқда. Шунингдек, йўлларнинг 87 та қисми ёпилиб, «Синкансэн» тезюрар поездлари ҳаракати тўхтатилган.

Бундан ташқари, охирги икки кун ичида Японияда 700 дан ортиқ рейслар бекор қилинган.

Айни дамда тўфон Нагасаки ҳудудида жойлашиб, шимол-шарқий йўналишда ҳаракатланишда давом этмоқда.

Ҳабар қилинишича, тўфон зонасида шамолнинг тезлиги 35-40 м/с га этади.

Жаҳон