Ветнамдаги «Яги» тўфони қурбонлари сони 59 нафарга етди

Ветнамнинг камида 59 нафар фуқароси мамлакат шимолини қамраб олган «Яги» супер тўфони қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Ҳабар қилинишича, фуқаролар ўлимининг асосий сабаби — кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган кўчки ва тошқинлар бўлган.

Бугун 9 сентябрь куни Футхо провинциясида сув тошқини натижасида дарё бўйлаб ўтувчи автомобиль кўприги қулаб тушди, ўша пайтда 10 дан ортиқ автомобиль ҳаракатланаётган эди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, уч киши қутқарилган, яна 13 киши бедарак йўқолган. Мумкин бўлган қурбонлар ҳақида маълумот ҳозирча номаълум.

Шунингдек, Каобанг провинциясида 20 га яқин одам жойлашган автобусни кўчки олиб кетган. Уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Ўтган ҳафтада тўфон Хитойнинг жанубий қирғоқларига яқинлаша бошлаган ва у ердан Ветнам томон йўл олган. Бу сўнгги 30 йил ичида Ветнам учун энг кучли тўфон ҳисобланади. Юз берган офат биноларнинг кенг миқёсда вайрон бўлишига, қишлоқ хўжалиги ерларининг катта майдонларига зарар етказилишига олиб келди.

Жаҳон