Андижон шаҳрида 6 нафар мактаб битирувчисига 5 млн сўмдан имтиёзли кредит берилди (фото)

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 6 нафар мактаб битирувчисига 5 миллион сўмдан имтиёзли кредит берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 19 сентябрь, шанба куни шаҳар биринчи сектор штаби биносида умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган 6 нафар битирувчи йигит-қизга 5 миллион сўмдан жами 30 миллион сўм имтиёзли кредит топширилган.

Қайд этилишича, кредит олган ёшлар тадбиркорликнинг тикувчилик, пазандачилик ва новвойчилик йўналишларида фаолиятини бошлаши ҳамда ўз тенгдошларини иш билан таъминлаши қайд этилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ мактаб битирувчиларининг Андижон шаҳрида 16 , 35, 14 ва 26 нафарига имтиёзли кредитлар, Булоқбошида 50 нафарига 5 турдаги ускуналар, Хўжабоддда 25, Шаҳрихонда 8 ҳамда Пахтаободда 14 нафарига тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар