Нурафшонда 2,5 млрд сўмга қурилган хусусий боғча фаолиятини бошлади (фото)

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 6 ноябрь куни Тошкент вилоятида пресс-тур ташкил этилди. Мазкур пресс-тур доирасида Нурафшон шаҳридаги хусусий «Erudit kid planet» боғча фаолияти билан танишилди, деб хабар берди «Tez News» мухбири.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, боғча 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 октябрь куни фойдаланишга топширилган. Ушбу мактабгача таълим ташкилоти очилгандан сўнг шаҳардаги Бирлик маҳалласида яшовчи ишсиз аёлларнинг 30 нафари иш билан таъминланган.

Фото: «Tez News»

Боғча фаолияти бошлангандан буён айни вақтгача 50 нафар бола қабул қилинган. Уларга вақтинчалик бир ойда тўлов миқдори 500 минг сўмдан 1 миллионгача этиб белгиланган. Шунингдек, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларига 207 минг сўм этиб белгиланган. Боғчада бундай оила фарзандлари сони ҳозирча 4 тани ташкил этади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ушбу хусусий мактабгача таълим ташкилоти инглиз тилига ихтисослаштирилган бўлиб, ҳафтада икки марта инглиз тили дарслари ўтилади. Бундан ташқари, ҳафтада икки марта ўзбек жанг санъати, логопед хизмати, хареогроф, шахмат-шашка тўгараклари ўтказилади.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, болалар кунига олти маҳал овқатлантирилади. Ҳамда боғча бир кунда 10,5 соат фаолият юритади: 7:30 дан 18:00 гача. Соат 18:00 да ота-оналар фарзандларини олиб кетади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Aввалроқ Шофирконда қиймати салкам 4 миллиард сўм бўлган боғча ва Учкўприкда қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 миллард сўм бўлган хусусий боғча ҳамда Бухоро туманида қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган боғча очилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар