Aндижон шаҳрида 25 нафар мактаб битирувчисига 5 млн сўмдан кредит берилди

Aндижон шаҳрида 25 cентябрь куни шаҳар ҳокими томонидан 25 нафар мактаб битирувчисига 5 миллион сўмдан кредит берилди. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Aндижон шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 25 сентябрь куни Aндижон шаҳар ҳокими томонидан шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган 25 нафар битирувчи йигит-қизга 5 миллион сўмдан 30 миллон сўм миқдорида имтиёзли кредитлар топширилди.

Фото: Aндижон шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, кредит олган ёшлар тадбиркорликнинг тикувчилик, пазандачилик, новвойчилик, йўналишларида фаолиятини бошлаб, ўзи каби тенгдош ёшларни иш билан таъминлайди.

Шунингдек, ёш тадбиркорлар фаолиятини янада ривожлантириши учун барча зарур шароитлар яратилиб берилгани таъкидланган.

Фото: Aндижон шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ мактаб битирувчиларининг Андижон шаҳрида 16 , 3514 ва 26 нафарига имтиёзли кредитлар, Булоқбошида 50 нафарига 5 турдаги ускуналар, Хўжабоддда 25, Шаҳрихонда 8 ҳамда Пахтаободда 14 нафарига тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар