Қўқондаги «АрМИ—2020» мусобақаларининг «Йўл патрули» баҳсида Ўзбекистон жамоаси рекорд натижа билан ғолиб бўлди (фото)

Қўқон мезбонлик қилган «АрМИ—2020» халқаро армия ўйинларининг «Йўл патрули» баҳсида Ўзбекистон номидан қатнашган ҳарбийлар биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, бир неча кун давом этган беллашувларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати ходимлари Россия ҳамда беларуслик рақибларидан устун эканликларини намойиш этган. Капитан Мансуржон Акобиров, сержантлар Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев Макаров пистолети ва автоматдан ўқ отиш, экстремал бошқариш ва йўл ҳаракати ҳодисаси пайтида содир бўлиши мумкин ўт ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш шартларини бажариш жараёнида ўз маҳоратларини намойиш этган.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Дастурга кўра, жамоалар вакиллари сўнгги икки шарт — автомобиль шиналарини алмаштириш ва йўл ҳаракатини бошқариш (конкурсдан ташқари) борасида баҳс олиб борган. Кичик сержант Музаффар Тулябаев ва  катта лейтенант Жамолиддин Эгамбердиев жуфтлиги 1 дақиқа 14 сонияда автомобиль шинасини алмаштирган. Сержант Жўрабек Қодиров, Алексей Серебров (Россия) ва Александр Шеглов (Беларусь) йўл ҳаракатини бошқариш шартида энг яхши инспекторлар сифатида ўзларини кўрсатган.

Қайд этилган натижалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Россия иккинчи, Беларусь учинчи ўриндан жой олган.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида 21 август, жума куни «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтаётганлиги маълум қилинганди.

Аввалроқ Москвадаги ҳарбий мусобақа ўйинларида ўзбекистонликлар иштирокидаги баҳслар қачон ўтказилиши маълум бўлганди. Кейинчалик Самарқанддаги «Сазаган» дала-ўқув майдонида «Энг илғор мутахассис» танлови ва Қўқонда «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик ишлари бошлангани ҳамда халқаро ўйинларнинг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари Қўқонга боргани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг «АрМИ—2020» иштирокчилари Фарғона ва Наманганда бўлган.

Бундан ташқари, Қўқонда «АрМИ—2020» ўйинларининг «Йўл патрули» беллашувига старт берилгани ва баҳсларининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳамда мусобақада якка тартибдаги пойгалар ўтказилгани маълум қилинган.

Янгиликлар