Оқдарёда эҳтиёжманд оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ етказилди (фото)

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида эҳтиёжманд оилаларнинг 2267 та вояга етмаган фарзандига 1 миллипрд сўмдан ортиқ маблағ етказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ажратилган ёрдам пуллари туманда сектор раҳбарлари иштирокида банк ходимлари томонидан ўз эгаларига етказиб берилган. Хусусан, туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов 18 сентябрь куни сектор ҳудудидаги «Пичоқчи» маҳалласида ёрдам пули тарқатилишида иштирок этган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туманда «темир дафтар»га киритилган оилалардан 16 ёшга тўлмаган болалари бўлган 1059 та оиланинг 2267 нафар вояга етмаган фарзандига жами 1 миллиард 133 миллион 500 минг сўм бўлган бир марталик моддий ёрдам етказилган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, мазкур тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 26 август кунги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Марғилон шаҳрида ҳамда Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Олтинкўл, Бувайда, Қоровулбозор, Қоракўл, Шофиркон, Пахтачи, Қўштепа, Фарғона, Самарқанд, Пахтаобод, Булоқбоши ҳамда Ғиждувон туманларида «темир дафтар»даги оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар