Топ-10: Ўзбекистонда киберхавфсизлиги юқори таъминланган ташкилотлар рейтинги

«Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича 2020 йил 4-чораги учун якуний натижалари ва ташкилот томонидан ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли ташкилотлар рўйхатини эълон қилди.

Фото: «Tace.uz»

Унга кўра, дастлабки учталикни Адлия вазирлиги (94,7 балл), Марказий банк (94,4 балл) ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (89 балл) банд қилган. Кучли ўнталикдан қуйидагилар жой олган:

  • 4-ўрин — Наманган вилояти ҳокимлиги (88 балл);
  • 5-ўрин — Навоий кон-металлургия комбинати (87 балл);
  • 6-ўрин — Давлат божхона қўмитаси (87 балл);
  • 7-ўрин — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги (86,4 балл);
  • 8-ўрин — Давлат активларини бошқариш агентлиги (86,2 балл);
  • 9-ўрин — АТИБ «Ипотека-Банк» (85 балл);
  • 10-ўрин — АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» (83,4 балл).

Маълумот ўрнида, юқоридаги ўрганиш Президентнинг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сонли ва 2019 йил 14-сентябрдаги ПП-4452-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ ўтказилган. Баҳолаш корхонанинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларига асосланган.

Аввалроқ Сурхондарё вилоят ва туман ҳокимликлари сайти хакерлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан баёнот берган. Орадан вақт ўтиб сайт қайта тикланган.

Рейтинглар