Фарғонада амакисига ойна синиғи билан жароҳат етказган жиян қўлга олинди
Фарғонада амакисининг қўлига ойна синиғи билан жароҳат етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» информацион дастури хабар берди
Хабарга кўра, жиян амакисининг ўғли билан уришаётган вақтда ўртага амакиси тушиб, уни ҳақоратлай бошлаган. Натижада ҳақоратларга чидай олмаган жиян ойна синиғини олиб, амакисига жароҳат етказган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахс гумонланувчи сифатида жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, Хўжаободда 4 ёшли қизининг ўлимига сабаб бўлган она 4 йилга қамалгани, Қўқонда танишини пичоқлаган икки шахс қўлга олингани, Самарқандда хотинининг юзини ёқиб юборган эр 6 йилга қамалгани, Наманганда жанжал оқибатида ука аканинг қўлини белкурак билан чопиб ташлагани, Шайхонтоҳурда ўсмирлар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир бола пичоқлангани, Самарқандда ака синглисига SMS ёзган йигитни уриб ўлдиргани, Наманганда молхона ҳидига чидай олмаган фуқаро қўшнисини пичоқлагани, Андижонда йигит ёқтирган қизига гап отган шахсни бошига темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйгани ҳамда Наманганда маст эркак синфдошининг оёғини болға билан жароҳатлагани ҳақда хабар қилинганди.