Самарқандда йўл ўртасида «Cаptiva»нинг йўлини тўсган ярим яланғоч эркак қамалди

Самарқандда ярим яланғоч эркак йўл ўртасида «Captiva»нинг йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур эркакнинг иши 23 декабрь куни Самарқанд тумани маъмурий судида кўриб чиқилди ва унга 7 кун маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати «Теz News»га хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, мазкур эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 7 кун маъмурий қамоқ жасози тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда алкоголь ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолган эркак йўл ўртасига чиқиб, «Captiva»нинг йўлини тўсганди. Эркак машина ҳайдовчисига қараб, «ур мени, ур», деб бақирган. Уни йўлдан қайтармоқчи бўлган кекса кишининг ҳам гапига қулоқ солмай, йўлда ўтириб олган.

Кейинчалик фуқаро С.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилгани ва тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани маъмурий ишлар бўйича судига юборилгани маълум қилинган эди.

Аввалроқ Самарқандда маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Матиз» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳазораспда темир йўл релси ёнида маст эркакнинг ухлаб қолиши сабаб Хива—Тошкент поезди 16 дақиқа тўхтаб қолгани хабар қилинган.

Янгиликлар