Ғиждувонда кам таъминланган оилаларнинг 3330 нафар вояга етмаган фарзандига бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди (фото)

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида кам таъминланган оилаларнинг 3330 нафар вояга етмаган фарзандига бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, туманда мавжуд 75 та маҳаллада истиқомат қиладиган «темир дафтар»гаги 1697 та эҳтиёжманд оиланинг 16 ёшга тўлмаган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 3330 нафар болалари учун бир марталик 500 минг сўмдан пул маблағи тарқатилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича:

  • 1-секторда яшовчи 428 та оиланинг 851 нафар фарзандига 425 миллион 500 минг сўм;
  • 2-секторда яшовчи 372 та оиланинг 751 нафар фарзандига 375 миллион 500 минг сўм;
  • 3-сектордаги 226 та оиланинг 432 нафар фарзандига 216 миллион сўм;
  • 4-сектордаги 671 та оиланинг 1296 нафар фарзандига 648 миллион сўм, жами 1 миллиард 665 миллион сўм моддий ёрдам нақд шаклда етказиб берилган.

    Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, мазкур тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 26 август кунги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Марғилон шаҳрида ҳамда Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод, Фурқат, Олтинкўл, Бувайда, Қоровулбозор, Қоракўл, Шофиркон, Пахтачи, Қўштепа, Фарғона ва Самарқанд туманларида «темир дафтар»даги оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар