Ўрта Осиёнинг энг баланд арчасидан қулаб тушган арчагача. Ўзбекистон пойтахти ва вилоятларида ўрнатилган энг баланд Янги йил арчалари рейтинги
Янги 2021 йилга ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда республика ҳудудида байрам кайфияти ҳукмрон. Пойтахтдан тортиб вилоят ва туман марказларида Янги йил арчалари ўрнатилган, байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Байрам арафасида TezNews Ўзбекистонда ўрнатилган энг баланд Янги йил арчалари рейтингини ҳавола этади. Рейтингдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказидаги бош арчалар ўрин олган.
Рейтингнинг биринчи поғонасини Андижон шаҳрида ўрнатилган вилоят марказий арчаси эгаллади. Бу арчанинг баландлиги 52 метр бўлиб, «Амир Темур» шоҳкўчасида ўрнатилган. Вилоят матбуот хизматининг хабарига кўра, у Ўрта Осиёдаги энг баланд арча ҳисобланади.
Иккинчи поғонани ҳам водий вилояти – Наманган забт этди. Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги Афсоналар водийси боғида ўрнатилган арчанинг баландлиги 47 метрни ташкил этади.
Учинчи ўриндан учта арча ўрин эгаллади. Қарши шаҳридаги вилоят Драма театри олдида ўрнатилган Қашқадарё арчасининг баландлиги 35 метрни ташкил қилади. Фарғона шаҳар Санъат саройи олдидаги Фарғона вилоят арчаси ҳам 35 метр баландликка эга. Тошкент шаҳридаги Истиқлол кўчасида ўрнатилган Республика марказий арчасининг баландлиги ҳам худди шунча.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада ўрнатилган энг Янги йил арчаси ёниб кетган эди.
Тошкент вилоятининг бош шаҳри – Нурафшон шаҳридаги арчанинг баландлиги 34 метрни ташкил этади. Бу кўрсатгич билан у тўртинчи ўринни эгаллайди.
Хоразм ва Бухоро вилоятларининг марказий арчаларининг баландлиги 33 метрдан. Иккала арчани эса бешинчи ўринга жойлаштирдик.
Самарқанд шаҳри Кимёгарлар мавзесида ўрнатилган Самарқанд вилоят марказий арчаси эса 32 метр бўй-баст билан олтинчи ўринни эгаллади.
Ёниб кетиб, қайта тикланган Навоий вилоятининг марказий арчаси ҳамда Жиззах шаҳридаги Жиззах вилоятининг марказий арчаси рейтингнинг еттинчи поғонасидан жой олди. Иккала арчанинг ҳам баландлиги 26 метрдир.
Нукус шаҳридаги Савицкий номли санъат музейи олдида ўрнатилган Қорақалпоғистон республикасининг марказий арчаси рейтингнинг саккизинчи поғонасидан жой олди. Унинг баландлиги — 24 метр.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган вилоят марказий арчаси анча паст бўлиб, 16 метрни ташкил этади. Шу туфайли у рейтингнинг сўнгги тўққизинчи поғонасидан жой олди.
Яқинда қулаб тушган Сурхондарё вилоятининг марказий арчаси ҳақида маълумот олишнинг имкони бўлмагани сабабли бу вилоят рейтингимиздан жой олмади.
Мавзуга доир:
- Вилоят ҳокимликларининг матбуот хизматлари Telegram’да қанчадан обуначига эга? — рейтинг
- Telegram дайжести: Аксилмонопол қўмитаси яна ютқазди, ҳайвонларга шафқатсиз одам, «Tashkent City»га энди бепул кириб бўлмайди
- Бокс, футбол, MMA. Instagram’да энг кўп обуначига эга ўзбек спортчилари рейтинги
- Янги ижтимоий тармоқ юлдузлари: энг машҳур ўзбек TikTok’ерлари рейтинги
- 4 млн сўмга битта реклама. Машҳур блогерларнинг каналларида реклама қанча туради?
- 30 мингдан нофаол аккаунтгача. Вилоят ҳокимларининг ижтимоий тармоқларда қанча обуначиси бор?
- Коронавирус вакциналарининг ҳамёнбоплиги ва самарадорлиги — рейтинг
- Тошкентда энг кўп, Хоразмда энг кам — вилоятларда аҳоли мурожаатлари ҳал этилиши рейтинги
- Ижтимоий муаммолар, фан, иқтисодиёт. Ўзбекистоннинг энг машҳур Telegram блогерлари рейтинги
- Instagram’даги энг кўп обуначига эга ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари — рейтинг
- Ўзбекистон давлат ташкилотларининг мафтункор матбуот котиблари — фото
Кириб келаётган янги йил бу йилгидан яхшироқ бўлишини тилаб қоламиз.